МУНОСАБАТ

Президент Фармони (ПФ-98-сон, 23.06.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқланди.
Фармонга кўра, маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда жамоатчиликнинг кенг иштирокини таъминлаш йўналишида ҳам қатор чоралар амалга оширилади
1)маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари ҳамда илмий доиралар вакиллари салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали механизмини яратилади;
Яъни маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат Эксперт гуруҳлари ташкил этилади.
Доимий комиссиялар томонидан қарор лойиҳаларини ишлаб чиқишда Эксперт гуруҳларининг фикрларини инобатга олиш тизими жорий этилади.
2) маҳаллий Кенгаш қарорларини қабул қилиш жараёнларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш тизими йўлга қўйилади;
3) давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;
4) дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;
5) ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш;
6) йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки
камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат бериш.
7) сайлов ҳуқуқига эга бўлган камида минг нафар фуқароларга туман (шаҳар) Кенгашига, камида 5 минг нафар фуқароларга вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига кўриб чиқилиши шарт бўлган электрон мурожаат киритиши ҳуқуқи берилади.
Хакимов Нурмурод Абдумурадович,

Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгаши депутати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan