ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ 11 СЕССИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 11 сессияси ўтказилди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда тегишли ташкилотлар ва идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида 10 та масала муҳокама этилди.
Дастлаб, Каттақўрғон шаҳрида жорий йилнинг 6 ойи давомида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чоралар бўйича шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Исламовнинг ҳисоботи эшитилди.
Шундан сўнг Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида кўрилган коррупциявий жиноятлар ҳақида шаҳар судининг тергов судьяси Музаффар Хакимов ахборот берди.
Навбатдаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 20-декабрдаги “Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-223-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон шаҳрида жорий йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Маматовнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва беҳуда сарфланишнинг олдини олиш ҳамда энергия самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-133-сонли қарори ижроси юзасидан Каттақўрғон шаҳар Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Б.Умаровнинг ҳисоботлари ҳам депутатлар эътиборига ҳавол этилди.
Шунингдек, сессия ишида Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг 2025-йил 24-январдаги VII-5-4-7-106-К/25-сонли қарорининг иловасига тегишли ўзгартириш киритиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025-йил 24-февралдаги “Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашлари котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ 101-V-сонли қарор ижроси тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025-йил 6 майдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши томонидан Кенгаш текшируви ўтказиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-173-V-сон Қарорини Каттақўрғон шаҳрида ижросини таъминлаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025-йил 6 майдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун коррупцияга қарши курашишга оид услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида”ги КҚ-174-V-сонли қарори ҳақида, Каттақўрғон шаҳридаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ва Каттақўрғон шаҳар маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар депутатлар томонидан тасдиқланди.
Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.
Каттақўрғон тонги.