«КАТТАҚЎРҒОН ТОНГИ»ГАЗЕТАСИНИНГ БИРИНЧИМУҲАРРИРИ

Ғайрат Шукуров 1937-йилда Каттақўрғон шаҳрида таваллуд топган. 1961-йилда Самарқанд
Давлат университетини тамомлагач, “Каттақўрғон ҳақиқати” газетасида дастлабки
фаолиятини бошлаган.

Каттақўрғонда чоп этилган ҳудудий “Зарафшон” газетасида, кейинчалик таълим соҳасида самарали меҳнат қилган. Истеъдодли журналист Ғ.Шукуров 1986-2004-йилларда “Каттақўрғон ҳақиқати”, “Истиқлол” газеталарида бўлим мудири, масъул котиб вазифаларида ишлаган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки 1994-йилда Халқ депутатлари Каттақўрғон шаҳар Кенгашининг нашри “Каттақўрғон тонги” газетасининг ташкил этилишида Ғ.Шукуровнинг ҳиссаси катта бўлди ва у шу газетанинг биринчи муҳаррири сифатида узоқ йиллар фаолият юритди. Ғайрат Шукуров ижодий фаолияти давомида бир қатор адабий-бадиий, ҳужжатли қиссалар ҳамда юзлаб мақолалари билан каттақўрғонлик ижод мухлислари қалбидан жой олган.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan