⚡️Ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Гулхан атрофидаги ёшлар” лойиҳаси доирасида турли маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Шу жумладан, шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган ана шундай тадбир “Навбаҳор” маҳалласидаги ёшларни бир жойга жамлади.

⚡️Мушоира кечаси, ёш талантлар ижросидаги куй-қўшиқлар ва рақслар нафақат ёшларни, катта авлод вакилларини ҳам даврага чорлади.
Тадбирда иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова гулхан атрофидаги самимий суҳбат давомида ёшларнинг орзу интилишлари, келгуси режалари билан қизиқди.
— Тадбирга кўпроқ уюшмаган ёшларни жалб қилишга эътибор қаратдик, — дейди Ёшлар ишлари бўлими раҳбари Б.Қузиев. -Бундай учрашувлар маҳаллада ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш, янги истеъдодларни кашф этиш, ёшларни эзгу ғоялар атрофида бирлаштиришга хизмат қилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan