Каттақўрғонлик таниқли шоира Эркатош Шукурова билан шаҳримиздаги 17-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчилари ижодий учрашуви ўтказилди.

Тадбирни “Каттақўрғон тонги” газетаси муҳаррири Тоҳир Ҳамидов ўзининг кириш сўзи билан очиб, шоира Эркатош Шукурованинг қайноқ ва теран шеърияти ҳақида ҳамда ижодкорнинг  турли йилларда чоп этилган шеърий тўпламларию ҳикоя ва драмалари  ҳақида  тўхталди. Шу билан бирга Эркатош Шукурова қаламига мансуб бўлган қатор шеърлар асосида яратилган қўшиқ ва ашулалар  таниқли қўшиқчилар томонидан ижро этилиб, элимизга манзур бўлаётганлигини ҳам қўшимча қилди.

Шундан сўнг шоира ва ўқувчилар ўртасида қизғин мулоқат бошланди.  Эркатош опа бадиий ижодиётга, айниқса, шеъриятга ихлос қўйиб, илк шеърий машқлар битган ўқувчиларга шеър битиш ҳаммага ҳам эмас, балки унинг  машаққати ва изтиробига  чидаганларга насиб этишини айтди. Шоира ўқувчилар билан шеърият сирларини ўртоқлашар экан, кимки шеър ёзишга астойдил киришса, кўпроқ шеърлар мутолаа қилса, машхур шоирларимиз ижоди билан яқиндан танишса яна устоз кўрса,албатта, ниятига етиши муқарралгини билдирди.

Кейинги ўринда ўқувчилар томонидан Эркатош Шукурова шеърларидан намуналар ўқилди. 

Бир сўз билан айтганда ижодий учрашув мароқли ўтди.  

“Каттақўрғон тонги”

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan