«Долзарб 40 кун» : «Ватанпарвар»да янги лойиҳалар
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида шаҳримизда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Бугун эрта тонгдан шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, сектор раҳбарлари ва шаҳар масъуллари «Ватанпарвар» маҳалласида бўлиб, инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кишлар билан танишдилар.
Ташриф давомида маҳалла инфратузилмасини тубдан янгилашга қаратилган лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Барпо этилаётган замонавий болалар майдончаси ва аҳоли учун дам олиш маскани фуқароларимизнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришига ва муносиб турмуш кечиришига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Шаҳар ҳокими олиб борилаётган бу каби хайрли ишлар аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва юртдошларимиз учун муносиб шароит яратишга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижаси эканини эътироф этди.
Муҳими бу ўзгаришлардан маҳалла аҳли жуда мамнун.









