4-СЕКТОРДА ИШЧИ ГУРУҲ МУҲОКАМАСИ

Каттақўрғон шаҳар 4-сектор штабида сектор раҳбари Ш.Амонова бошчилигида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. Шаҳардаги турли ташкилотлардан бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этган ушбу учрашувда асосий эътибор сектор фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилди.


Шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига асосан, штаб аъзоларига ўз вазифалари аниқ тушунтирилиб, фуқаролар муаммоларини тизимли ўрганиш ва ечиш бўйича ишлар тақсимлаб берилди.

Мулоқот давомида айниқса Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш, маҳаллаларни ободонлаштириш ҳамда куз-қиш мавсуми олдидан ижтимоий соҳа масканларини, хусусан, мактаб ва боғчаларни пухта тайёрлаш масалалари атрофлича таҳлил қилинди. Ишчи гуруҳ вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари эшитилиб, аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan