ИЖОДКОРЛАР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Бугун шаҳримиздаги 3-сон техникумида ижодий учрашув ташкил этилди. Техникум раҳбарияти томонидан ўтказилган тадбирга шаҳримиздаги ёзувчи, шоир ва журналистлар Эркатош Шукурова, Жамшид Носиров, Ҳамидулло Ҳушвақов ҳамда Хасан Бойхоновлар таклиф этилди.
Тадбирни техникум директори Д. Мухаммадиев очиб, муассасада яратилган шароитлар, ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларга тўхталди.

Учрашув давомида ижодкорлар ўзларининг ҳаёт йўли, ижодга кириб келиш жараёнлари, илҳом манбалари ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Улар томонидан ўқилган шеърлар, ижод намуналари ва қўшиқлар иштирокчилар томонидан илиқ кутиб олинди.
Айниқса, ёшлар томонидан ижодкорлар шеърларининг ёддан айтилиши тадбирга янада кўтаринкилик бағишлади.

Самимий ва кўтаринки руҳда ўтган ушбу ижодий мулоқот ёшларда китобхонлик ва ижодга бўлган қизиқишни ошириш, уларни янги изланишларга ундашда муҳим аҳамият касб этди. Тадбир иштирокчилар қалбида илиқ таассуротлар қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan