Самарқандда “Медиа ҳафталик” бошланди
Республика бўйлаб ўтказиб келинаётган “Медиа ҳафталик” тадбирлари шу йилнинг 27 апрелидан 1 май кунига қадар Самарқандда бўлиб ўтади.
Бугун Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетида старт олган ҳафталик очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳусан Тўхтаев иштирок этиб, медиа ҳафталик ишига омад тилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган мазкур лойиҳа беш кун давом этади.
Машғулотларда вилоятда фаолият юритаётган журналист ва блогерлар, газета ва журналлар ҳамда ахборот хизмати раҳбарлари учун малакали экспертлар томонидан семинар-тренингларда замонавий медиа оламининг долзарб йўналишлари ҳақида билимлар бериляпти.











