“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
Суд ҳокимияти ва судьяларга нисбатан аҳолининг ишончини ошириш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда судьяларнинг ижобий имиджини янада мустаҳкамлаш мақсадида шаҳар судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирда жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ёшлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.
Тадбир давомида иштирокчиларга суд тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар, фуқароларнинг суд орқали ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, суд фаолиятини жамоатчиликка очиқ ва тушунарли тарзда етказиш, медиа-режаларни амалга ошириш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ҳамда амалдаги тарғибот топшириқларини сифатли бажариш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга судьялар томонидан батафсил жавоблар олдилар.
“Очиқ эшиклар куни” тадбири судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, жамоатчилик билан самарали мулоқотни йўлга қўйиш, шунингдек, аҳолининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Ў.Мамадалиев,
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси.











