ДЕПУТАТНИНГ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
Депутатларнинг сайловчилар олдида ҳисобот бериши улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда депутат Жамшид Носировнинг ҳудудидаги маҳалла фуқаролари билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Дастлаб, депутатнинг жорий йилнинг олти ойи давомида амалга оширган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди. Унда ўтказилган қабуллар ва учрашувлар, аҳолидан тушган мурожаатлар, шунингдек, мавжуд муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга юборилган депутатлик сўровлари ва уларнинг ижроси атрофлича таҳлил қилинди. Ўтган вақт давомида 20 дан ортиқ депутат сўровлари чиқарилган. ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинган.
Шу билан бирга, учрашувда Мустақиллигимизнинг 35 йиллигини муносиб кутиб олиш, бу борада маҳаллада амалга ошириладиган ободонлаштириш ишлари ҳамда унда маҳалла фаолларининг иштироки алоҳида муҳокама қилинди.









