ҚОНУННИ ЧЕТЛАБ ЎТМОҚЧИ БЎЛДИ, АММО ҚОНУН УНИ ТОПДИ

Қонун — барча учун баробар. Уни четлаб ўтишга қилинган ҳар қандай уриниш эртами-кечми ўз баҳосини беради. Айниқса, инсонлар ҳаёти ва саломатлигига дахлдор бўлган кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш нафақат қонунга, балки виждонга ҳам зиддир.
Бугунги ҳикоямиз ана шундай хато йўлни танлаган бир фуқаро ҳақида. Балки у енгил даромад ортидан қувар экан, бунинг оқибати суд залигача олиб боришини хаёлига ҳам келтирмагандир. Агар у ўз вақтида тўғри хулоса чиқариб, қонун талабларига амал қилганида, эҳтимол бугун унинг ҳаёти бутунлай бошқача бўларди. Аммо қилинган ҳар бир ноқонуний ҳаракат жавобсиз қолмайди.
(Исм-фамилия ўзгартирилган) Жаҳонгир Раҳмонов ҳам ана шундай танлов қилди. У кучли таъсир қилувчи «Бензонал-100» дори воситасини қонун талабларини бузган ҳолда, рецептсиз ва ноқонуний равишда сотиш билан шуғулланди. Бир қарашда оддийдек туюлган бу ҳаракат тез орада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фош этилди ва унинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилди.
Суд муҳокамасида тўпланган далиллар, экспертиза хулосалари ва бошқа исботлар асосида у айбдор деб топилди ва жазога тортилди.
Бу воқеа барчага сабоқ бўлиши керак: қонунни четлаб топилган ҳар қандай даромад вақтинчалик, унинг оқибати эса узоқ йиллар давомида инсон ҳаётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ш.САДИНОВ,
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш
департаменти Самарқанд вилоят бошқармаси
Каттақўрғон шаҳар бўлими тезкор вакили.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan