Ватанга муҳаббат болаликдан шаклланади

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан 7-сонли тергов ҳибсхонаси ходимлари иштирокида «Ватанга муҳаббат болаликдан шаклланади» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

​Тадбирда юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилишда жон фидо қилган каттақўрғонлик қаҳрамон Улуғбек Барноевнинг хотираси ёд этилди. Давра суҳбатида қаҳрамоннинг отаси Абдулло Барноев ҳамда шаҳар Нуронийлар кенгаши раиси Тоҳир Ҳамидов иштирок этиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳақида сўз юритдилар.

​Шунингдек, байрам муносабати билан  «Бор меҳримиз сенга, болажон!» беғараз донорлик акцияси ташкил этилди.
​Бу каби тадбирлар ҳам ўтганлар хотирасига эҳтиром, ҳам келажагимиз бўлган болажонларга юксак меҳр-оқибат намунасидир.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan