“ГЎЗАЛКЕНТ”ДА ОБОДОНЛАШТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛИЙ ИШЛАР БОШЛАНДИ
Шаҳар ҳокимлигининг топшириғига мувофиқ, маҳаллаларда ободонлаштириш ишларининг бориши юзасидан депутатлар ва масъуллар томонидан ўрганишлар бошланди.
Бугун шаҳар кенгаши депутати Жамшид Носиров “Гўзалкент” маҳалласида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Маҳалла маъуллари иштирокида ҳудуддаги ишлар билан яқиндан танишди. Мазкур маҳаллада жами 18 та кўча мавжуд бўлиб, улар маҳалла “еттилиги”га бириктирилган.
Ўрганишлар давомида айрим камчиликлар аниқланди. Жумладан, Ипак йўли, “Шарқ” ва Ғафур Ғулом кўчаларида айрим хонадонлар олдида қурилиш чиқиндилари тўпланиб қолган. “Толлисой” кўчасининг 12, 18, 25-хонадонлари, “Баҳор” кўчасининг 20, 24-хонадонлари олдида қурилиш материаллари сақланаётгани кузатилди.
Ушбу ҳолатлар бўйича хонадон эгалари билан суҳбат ўтказилиб, қурилиш ишларини якунлаш ва чиқиндиларни бартараф этиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, ҳар бир хонадон атрофини ободонлаштириш, гул-кўчатлар экиш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
Масъуллар маҳаллада жойлашган 14-сонли МТМ ҳамда Мономарказда ҳам бўлиб, ушбу таълим муассасалари ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар бердилар.Депутат ва масъулларнинг маҳалладаги ўрганишлари давом этмоқда.

















