ПЕНСИЯЛАР 10 ФОИЗГА ОШИРИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони имзоланди.
Унга кўра, жорий йилнинг 1- июлидан бошлаб:
-пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 471 000 сўм;
-ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 918 000 сўм;
-ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
-иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
-белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (918 000 сўмдан) 1 012 000 сўмгача; -пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари миқдори – ойига 1 012 000 сўм;
-иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 820 000 сўм;
-боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 820 000 сўм этиб белгиланди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
Шунингдек, 1941–1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар конслагерларининг вояга етмаган собиқ махбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда – ойига 4 462 000 сўм этиб белгиланди.
Пенсиялар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Фармонга мувофиқ 4,2 млн. нафар пенсия олувчиларнинг пенсия миқдорлари қайта ҳисобланиб, июл ойидан янги миқдорларда тўлов амалга оширилади.
Шерзод ГАПАРОВ,
шахар БТПЖ бўлими ходими.