“Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди
Самарқанд шаҳрида “Ёш қутқарувчи” мусобақасининг вилоят босқичи юқори савияда ташкил этилди.
Мусобақанинг шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган жами 32 та жамоа вилоят босқичида ўзаро куч синашди.
Иштирокчилар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, тезкорлик, жисмоний тайёргарлик ҳамда жамоавий ҳамкорликни синовдан ўтказувчи 5 та шарт бўйича қизғин ва муросасиз баҳсларда иштирок этди.
Хусусан, жамоаларнинг мусобақага тайёргарлиги, “Савол-жавоб”, “Биринчи ёрдам кўрсатиш”, дор йўлларидан ўтиш, арқон ёрдамида баландликка кўтарилиш ҳамда ёнғин ўчириш эстафетаси шартлари бўйича беллашувлар ўтказилди.
Умумтаълим мактаблари ўртасида:
🥇 1-ўрин — Тойлоқ тумани 17-мактабнинг “Қалқон” жамоаси;
🥈 2-ўрин — Каттақўрғон шаҳар 2-мактабининг “Темур издошлари” жамоаси;
🥉 3-ўрин — Нарпай тумани 17-мактабининг “Бургут” жамоаси ғолиб деб топилди.
Профессионал таълим техникумлари ўртасида эса:
🥇 1-ўрин — Самарқанд тумани 1-сонли техникумнинг “Лочинлар” жамоаси;
🥈 2-ўрин — Қўшработ тумани 1-сонли техникумнинг “Қалқон” жамоаси;
🥉 3-ўрин — Жомбой тумани 2-сонли техникумнинг “Бургутлар” жамоаси қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Шунингдек, 1-ўринни қўлга киритган жамоалар мусобақанинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.











