Ҳамид Самадов – меҳр-оқибат тимсоли

Иккинчи жаҳон урушининг оғир ва синовли йилларида ўзбек халқи бағрикенглик ва саховат фазилатини намоён этган.

Ана шундай юксак инсоний фазилат соҳибларидан бири, каттақўрғонлик Ҳамид Самадов бўлиб, у 13 нафар етим болани ўз қарамоғига олди ва уларга меҳр ва ғамхўрлик кўрсатди.

Бу эзгу амал бугун ҳам юртдошларимиз томонидан чексиз ҳурмат ва эътироф билан тилга олинади.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ҳамид Самадов хотирасига бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик монументи олдида ҳам 11-ИДУМ ўқувчилари томонидан хотирлаш тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда сўз олганлар Ҳамид Самадовнинг инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик фазилатлари бугунги авлод учун ибрат мактаби эканини таъкидладилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan