ЎТКИР ҚАЛАМ СОҲИБИ ЭДИ
Мамадали Эргашев 1953-йилда Каттақўрғон туманида туғилган.
1979-йилда Тошкент Давлат университетининг филология факультетини тугатган.
Дастлабки иш фаолиятини Каттақўрғон туман 13-сон мактаб-интернатда ўқитувчиликдан бошлаб, директор ўринбосари, Каттақўрғон шаҳар ва туман радиоси масъул муҳаррири, Самарқанд вилояти радиоси мухбири, катта муҳаррири, Каттақўрғон шаҳар партия қўмитаси бўлими мудири вазифаларида ишлаган. Айниқса, Ўзбекистон телерадиосининг Самарқанд, Навоий, Бухоро вилоятлари бўйича мухбири вазифасида самарали фаолият юритган. Кўп йиллар “Каттақўрғон тонги” газетаси бош муҳаррири вазифасида ишлаган М.Эргашев газетанинг мазмунли ва ўқимишлилигини ошириш, таҳририятда қайноқ ижодий муҳитни шакллантиришга муносиб ҳисса қўшди. Ижодкорнинг “Эъзоздасиз ҳамиша”, “Каттақўрғон гулдастаси”. “Каттақўрғонликлар” номли китоблари чоп этилган. Шунингдек, “Ниҳолларни эгманг”, “Дўст бўлсанг, ёнимда бўл”, “Саодат йўли”, “Ҳақиқат сабоқлари” каби драмалари республика ва Каттақўрғон драма театрида саҳналаштирилган.