Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!” шиори остида кузги дарахт экиш мавсумига старт берилди.
Маълумки, жорий йил 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “Кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Ушбу мавсум давомида шаҳар ҳудудида режага мувофиқ манзарали ва мевали дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларни экиш белгиланган.

Мавсум бошланиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик иштирок этмоқда. Унда барча “Янги Ўзбекистон – яшил маконда бирга яшайлик!”, деган эзгу ғояни қўллаб-қувватлаш ҳамда “Кузги дарахт экиш мавсуми”да фаол қатнашишга чақирилди.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар
судининг раиси
АБДИҲАКИМ ОЛТИБОЕВ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan