Тадбиркор қўллаб- қувватланса иқтисод янада юксалади

Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, солиқ маъмуриятчилигида шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги тадбирларнинг натижаси ўлароқ шаҳар Солиқ идорасида вилоят солиқ бошқармаси вакиллари ҳамда шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ва кичик бизнес вакиллари қатнашдилар.

Учрашувда тадбиркорларнинг солиқ имтиёзлари, ҳисоботларни топширишдаги техник-ҳуқуқий муаммолар ҳамда фаолиятни кенгайтиришга оид мурожаат ва таклифлари эшитилди. Барча масалалар бўйича жойида тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, иштирокчиларга солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ва электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.

Йиғилишда «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан ҳам масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan