“НАВО” ЖАМОАСИГА РЕСПУБЛИКА БОСҚИЧИДА ОМАД ТИЛАЙМИЗ!

Шаҳримиздаги 14-давлат умумтаълим мактабининг «Наво» жамоаси «Иқтидор» танловининг Республика босқичида қатнашиш учун йўлга отланмоқда.
​Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ушбу билимдон ва истеъдодли ёшлар билан учрашди.

Самимий ва қизғин руҳда ўтган суҳбат давомида шаҳар раҳбари ёшларимизнинг салоҳиятини юқори баҳолаб, уларга катта ишонч билдирди.
— «Сизлар нафақат мактабингиз, балки бутун шаҳримиз фахрисиз. Республика босқичида ҳам бор билим ва маҳоратингизни кўрсатиб, энг юқори ўринларни қўлга киритишингизга ишонаман», — деди Гавҳар Алимова ёшларни руҳлантирар экан.

​Учрашув якунида шаҳар ҳокими жамоа аъзоларига оқ йўл ва республика босқичида зафарлар тилади.
Омад сизга, «Наво» жамоаси! Шаҳримиз сизга мухлислик қилади!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan