ҲУРМАТЛИ ҲАМШИРАЛАР!
Сизлар тиббиёт тизимининг таянчи, беморларга меҳр-мурувват ва юксак масъулият билан хизмат қилаётган фидойи инсонларсиз. Сизнинг кеча-ю кундузги меҳнатингиз, сабр-тоқатингиз ва бой тажрибангиз соҳа ривожи ҳамда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда беқиёс аҳамиятга эга.
Инсон саломатлиги йўлидаги шарафли ва масъулиятли фаолиятингиз учун сизларга чуқур миннатдорлик билдираман.
12-май — Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, эзгу ишларингизда улкан зафарлар ва касбий фаолиятингизда юксак омадлар тилайман.
Х.Хамраев,
шаҳар Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи.









