Рамазон ҳайити намози янги масжидда ўқилди
Вилоятимиз аҳли ва юртимизнинг турли ҳудудларидан, хориждан келган меҳмонлар бугун муборак Рамазон ҳайити намозини куни кеча давлатимиз раҳбари иштирокида расмий очилиш маросими ўтказилган Имом Бухорий мажмуасидаги кўркам масжидда адо этдилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, вилоят ҳокими Адиз Бобоев мўмин-мусулмонлари муборак Рамазон ҳайити билан табриклади. Юртимизга равнақ, халқимизга тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик сўраб дуолар қилинди.
– Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан улуғ муҳаддиснинг ислом оламидадаги мавқеи ва нуфузига мос тарзда бунёд этилган мазкур муаззам обида барчамизга муборак бўлсин, – деди Шайх Нуриддин Холиқназар. – Мажмуа Рамазон ҳайитига нафақат халқимиз, балки бутун мусулмон уммати учун катта совға бўлди, десак муболаға қилмаган бўламиз.
Ҳайит намозидан сўнг юртдошларимиз ва меҳмонлар янгиланган мажмуани зиёрат қилдилар.








