ДЕПУТАТ ЎРГАНИШЛАРИ АҲАМИЯТИ
Депутатларнинг маҳаллалардаги ўрганишлари аҳоли мурожаатларини тинглаш ва ҳудуддаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Шу жумладан, шаҳар кенгаши депутати, Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссия раиси Ж. Носиров “Гўзалкент” маҳалласида бўлиб, фуқароларнинг турмушига дахлдор масалаларни ўрганди.
Унинг диққат марказида Махтумқули кўчасидаги уй олдига тунги ёритиш ўрнатиш, чиқиндиларни олиш бўйича шароит яратишга оид муҳим масалалар бўлди. Мурожаатлар юзасидан депутат масъул идораларга депутатлик сўрови чиқарди ва тегишли чоралар кўришни таъминлади.
Шунингдек, депутат маҳалла ходимлари билан учрашиб, ҳамкорликда жойлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, уларнинг ҳал қилиниши бўйича чораларни кўриш юзасидан вазифалар белгиланди. Депутатнинг маҳалла аҳли билан мунтазам мулоқоти ва аҳоли муаммоларини самарали ҳал этишда давом этади.











