АМИР ТЕМУР МАҲАЛЛАСИДА ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ САМАРАСИ
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб эгаллаши, бандлиги ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар бугун ўзининг амалий натижасини бермоқда.
Шаҳримизда аҳоли сони жиҳатидан йирик маҳаллалардан бири ҳисобланган Амир Темур маҳалласида бугунги кунда 1360 нафар ёшлар истиқомат қилади. Маҳаллада ҳар бир ёш билан индивидуал ишлаш тизими йўлга қўйилган бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож йигит-қизлар билан алоҳида тартибда иш олиб борилмоқда.
“Ёшлар дафтари” – имкониятлар калити
Хусусан, “Ёшлар дафтари” орқали 2025 йилда 15 нафар ёшга турли йўналишларда ёрдам кўрсатилди:
- 3 нафар ёшнинг тўлов-контракт пулининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилди;
- 2 нафар ёшга 30 миллион сўм миқдори банкдан кредит ажратилди;
- 4 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди;
- 5 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.
Спорт ва инфратузилма
Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини инобатга олиб, маҳаллада замонавий инфратузилма яратилди. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида эришилган ютуқлар натижасида 2022–2025 йиллар давомида жами 1 миллиард сўмлик:
- 2 та «street workout» майдончаси;
- 1 та умумий спорт майдончаси барпо этилди.
Бандлик ва касб-ҳунарга йўналтириш
Жорий йилда ишсиз ёшлар сони 9 нафарни ташкил этиб, уларни касбий кўникмалар марказларига жалб этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шунингдек, 17-сонли ИДУМда мини-футбол бўйича бепул тўгараклар ташкил этилган.
Ёшлар етакчиси давлат сиёсатини маҳалла миқёсида амалга оширувчи ватанпарвар ва ташаббускор кадр бўлиши лозим. Мен ҳам Амир Темур маҳалласи ёшлар етакчиси сифатида ёшларни қўллаб-қувватлашдан фахрланаман.
Маҳалла “еттилиги” ва масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларимизнинг республика ва халқаро танловларда юқори натижаларга эришиши учун барча имкониятларни ишга соламиз.
Достон ШУКРУЛЛАЕВ, Амир Темур маҳалласи ёшлар етакчиси.









