ХАЛҚАРО СЕМИНАР


Каттақўрғон шаҳридаги 11-сонли ИДУМда инглиз тили ўқитувчилари учун ташкил этилган “Касбий ривожланиш куни” тадбирлари доирасида “Замонавий тил педагогикасида сунъий интеллектнинг роли” мавзусида халқаро семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда “Тил эгалари” (Language Owners) лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган хорижий мутахассислар, шунингдек:

  • Канада, Буюк Британия ва Польша (Zoom платформаси орқали) экспертлари;
  • Ўзбекистонлик инглиз тили мутахассислари иштирок этди.

Тадбир давомида хорижий тилларни ўрганишдаги замонавий педагогик ёндашувлар, таълим жараёнига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ва рақамли платформалардан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Иштирокчилар сунъий интеллектнинг қуйидаги афзалликларини алоҳида таъкидладилар:

  1. Ўқитувчи фаолиятини енгиллаштириш;
  2. Ўқувчиларнинг индивидуал эҳтиёжларига мослаштирилган таълимни ташкил этиш.

Семинар ўзаро тажриба алмашиш, янги ғоялар ва инновацион усулларни муҳокама қилиш учун самарали майдон бўлиб хизмат қилди. Бу каби халқаро тадбирлар маҳаллий ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишга ва таълим сифатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

А. ШУКУРОВ.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan