Қалбим нури билан кўрдим дунёни
13-ноябрь- «Халқаро кўзи ожизлар куни» муносабати билан ЎзКОЖ Каттақўрғон бўлинмаси ҳамда кутубхона ҳодимлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган тадбир шундай номланди. Унда вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори Нодир Алибоев, Ўз КОЖ шаҳар бўлими раиси Алишер Омонов, жамият аъзолари, китобхонлар иштирок этишди.
Н. Алибоев ўз сўзида бу кунни ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти, турли давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари эътиборини кўзи ожизлар ҳаёт тарзини яхшилаш, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш масалаларига қаратишдан иборат эканлиги ҳақида тўхталди.
Шундан сўнг сўзга чиққан Ўз КОЖ шаҳар бўлинмаси раиси А. Омонов жамият тараққиёти йўлида беқиёс хизмат қилган, юксак матонат ва жасорат соҳиби сифатида чуқур из қолдирган каттақўрғонлик ҳамшаҳарларини хотирлаб ўтди. Тадбир самимий ва сермазмун, яхши кайфиятда бўлиб ўтди.










