9-июн халкаро архивлар куни

            Жонажон юртимиз мустақилликни қўлга киритган кунлариданоқ аждодларимиз   кўп асрлар мобойнида сақланиб келган бебахо маънавий ва маданий меросларни тиклаш   ишлари амалга оширилмоқда.

            Каттақўрғон шаҳар давлат архиви “Ўқув зали”  тарихий ахамиятга эга ноёб ҳужжатларни ўрганиш ва улар билан танишишга   қизиқиши бўлган  нафақат юртдошларимиз, балки хорижий тадқиқотчиларга ҳам хизмат қилмоқда

       Савол туғилади  архив ўзи нима ? Архив лотинча хукумат биноси сўзидан олинган булиб, идора, корхона ва ташкилотлар, шунингдек, тарихий шахслар фаолиятига оид ҳужжатлар сақланадиган жой маъносини англатади. Архив материаллари ва ҳужжатчилик борасида Марказий Осиё миқиёсида  қадимий  архив марказлари мавжуд бўлиб, у Давлат архиви,деб  номланиши  ҳаммамизга маълум. Ҳозирги кунда фуқаролар, архивларда сақланаётган ҳужжатлардан кенг фойдаланиш имкониятига эга.

        Ҳудди шундай  давлат архивлари қаторида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар Давлат архиви ўзининг замонавий биноси, ҳужжатлар сақлов хоналари ва етакчи ходимлари билан алоҳида ўрин олган. Архивимиз ходимлари фуқаролардан келиб тушган сўровномаларни ўз вақтида бажаришга   ҳаракат қиладилар.   Архивимизда 128197 сақлов бирлигидаги  ҳужжатлар мавжуд. Барча  ҳужжатлар белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда темир стеллажларида тоза сақланади.

       Ҳужжатлар билан танишиб чиқиш, керакли маълумотларни ёзиб олиш,ҳамда  ходимлардан тавсиялар олиш бепул.

         Муассасамизда  ҳужжатлар сақловини узлуксиз равишда такомиллаштириш йўлга қўйилган. Доимий равишда  архив фойдаланувчилар билан Давлат   архиви тўғрисида  қизиқарли бахс-мунозаралар ўтказилиб турилади.

Баҳора АЙНАЗАРОВА,

 Каттақўрғон шаҳар Давлат

 архиви етакчи архивчиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan