Ҳозирги кунда транспорт воситалариданфойдаланишга бўлган эҳтиёж кундан кунга ортиббормоқда. Бу эса ўз транспорт воситалари биланбоғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг содирэтилишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Мазкур турдаги жиноят учун ЎзбекистонРеспубликаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси жавобгарлик белгиланган бўлиб, ЖК 266-моддасида назарда тутилган жиноят субъектисифатида транспорт воситасини бошқарган, яъни:

ҳайдовчилик гувоҳномасига эга;

йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учунҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган;

тегишли турдаги транспорт воситасини бошқаришҳуқуқидан маҳрум қилинган;

қўш бошқарувли ўқув (машқ) транспорт воситасида транспортни бошқаришни ўргатаётганшахс топилиши мумкин.

Шуни назарда тутиш лозимки, йўл ҳаракатиқоидаларини бузиш транспорт воситасинибошқариш тартибига доир белгиланганкўрсатмаларга риоя этмасликда (масалан, белгиланган ҳаракатланиш тезлигини ошириш, йўлбелгиларига риоя қилмаслик, ҳаракатланишнингқарама-қарши томонига чиқиб кетиш ва шу кабиларда) ифодаланади. Транспорт воситалариданфойдаланиш қоидаларини бузиш эса, транспорт воситаларидан фойдаланиш тартибига доирбелгиланган кўрсатмаларга риоя этмасликда(масалан, ногабарит юкларни ёки йўловчиларнибунга мўлжалланмаган транспорт воситасидаташиш, транспорт воситаси бошқарувини шу воситани бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсгатопшириш ва шу кабиларда) ифодаланади.

Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқйўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилганҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноийжавобгарлик фақат транспорт воситасинибошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддадакўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабийбоғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Транспорт воситасини бошқариш борасидагиҳаракатлари келиб чиққан оқибатлар билан сабабийбоғланишда бўлмаган бошқа ҳайдовчи эса, йўлҳаракати қоидаларини бузганлиги учун маъмурийжавобгарликка тортилади.

Ҳайдовчининг йўл-транспорт ҳодисаси содирэтилишида, жумладан, ҳаракатланиш тезлигиниоширганлиги натижасида, айбдорлиги ёкиайбсизлиги масаласини ҳал этишда “Йўл ҳаракатиқоидалари”нинг XI бўлими талабларидан келибчиқиш лозим бўлиб, унга кўра, ҳайдовчи транспорт воситасини белгиланган чекланган тезликданоширмасдан ҳаракатнинг серқатновлигини, транспорт воситаси ва юкнинг хусусияти ҳамдаҳолатини, йўл ва об-ҳаво шароитини, хусусан, ҳаракатланиш йўналишидаги кўринишни ҳисобгаолган ҳолда бошқариши керак.

Шу талабдан келиб чиқиб, ҳаракатланиш учунхавф пайдо бўлганда, агар ҳайдовчида бунипайқаши имконияти бўлса, у транспорт воситасинитўхтатиш даражасигача тезликни камайтиришчораларини кўриши керак. ЖК 266-моддаси бўйичажиноий жавобгарлик, фақат, ҳайдовчидайўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учунтехник имконият мавжуд бўлганда ва унингҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлари билан келибчиққан оқибатлар ўртасида сабабий боғланишмавжудлиги аниқланган тақдирда келиб чиқади.

Самарқанд вилоят судининг судьяси

Марат Эргашев

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси 

Абдихаким Олтибоев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan