“Ўзбекистон-2030 стратегияси”
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан Каттақўрғон шаҳар “Ермачит” маҳалласи биносида жорий йилнинг 4 январида кенг жамоатчилик иштирокида кенгайтирилган сайёр учрашув ва сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр суд мажлисида Каттақўрғон шаҳридаги қизил ҳудудга киритилган маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари, хотин қизлар фаоллари, тарбияси оғир ёшлар ҳамда пробация гурухида рўйхатда турувчи маҳкумлар иштирок этди.
Йигилишда, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Олтибоев иштирокчиларга “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги Фармони ҳамда Президент Қарорини
ва Ўзбекистон Републикасининг 2023 йил 27 сентябрдаги ЎРҚ-869-сонли Қонуни мазмун моҳиятини тушунтириб берди. Шунингдек, “Инсон қадри ва манфаатлари учун” деган эзгу ғоя асосида демократия ва адолат тамойилларини мустахкамлашга қаратилган туб ислоҳотлар Ўзбекистон учун доим устувор ” мавзусида маъруза қилди.
Шунингдек, шаҳар судигнинг раиси А.Олтибоев йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқи мавзусида, “Коррупция-таррақиёт кушандаси” мавзуда, “Одам савдоси” ва “Чақалоқ савдоси” мавзусида, ҳамда “Суд ҳуқуқ ислохотлари” мавзусида маъруза қилди.
Шундан сўнг, учрашувнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судьялари томонидан кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирокида кенгайтирилган сайёр суд мажлиси ўтказишди.
Йиғилиши охирида иштирокчилар жиноятчиликни олдини олиш борасида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олишди.

Жиноят ишлари бўйича
Каттақўрғон шахар суди раиси А.Олтибоев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan