Суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борлиаётган асосий мақсад-фуқароларнинг мулкка бўлган ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилишдан иборатдир. Айни шу мақсадда кейинги йилларда суд ҳокимятининг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва одил судлов сифатини ошириш билан бирга хусусий мулк дахлсизлигига қаратилган муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда фуқароларнинг мулкий ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, етказилган зарар ўрнини жавобгар ҳисобидан қоплаш сингари низолар суд тартибида адолатли ечим топаётганлиги юридик ва жисмоний шаҳсларнинг судларга нисбатан ишончи ортишида муҳим омил бўлмоқда.

Бунинг тимсолида 2023 йил 1 майдан кучга кирган Янги таҳрирдаги Конституциянинг 65-моддасида, фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолияти, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатланган.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.

Шу боис, мамлакатимизда хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш, унинг ҳуқуқий асосларини яратиш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитини шакллантириш, ҳар қандай хусусий мулкдорнинг қонуний йўл билан қўлга киритган мулки дахлсизлиги асло шубҳа қилинмаслигини таъминлайдиган ишончли ҳуқуқий кафолатли тизими яратилган.

Шу сабабли, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, хусусий мулкга бўлган ҳуқуқлари дахлсизлигини кафолатлаш билан боғлиқ нормалар конституция билан ҳам мустаҳкамланган.

Хулоса қилиб айтганда, янги таҳрирда қабул қилинган Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб бериш билан бирга мулкчиликнинг ҳамма шакллари дахлсиз бўлишига ва уларнинг ривожланиши учун тенг шароит яратиб берди.

Бу эса инсон ҳуқуқ ва эркинликлари мулк ҳуқуқига оид масалаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётига янгича ёндашувлар жорий қилишни долзарб заруратга айлантирмоқда.

Зеро, барчамизнинг вазифамиз инсон, унинг мулкка бўлган ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланадиган ва ҳурмат қилинадиган адолатли жамият барпо этмоқдир.

Самарқанд вилоят судининг судья

Отабек Набиев

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси Олтибоев Абдихаким

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan