Янги таҳрирдаги конституциянинг 44-моддасида мажбурий меҳнат, болаларнинг баркамол ривожланишига салбий таъсир қиладиган ҳар қандай болалар меҳнати тақиқланиши белгилаб қўйилган. Ушбу муҳим ўзгариш айнан мажбурий меҳнат, хусусан, болалар мажбурий меҳнатига тўлиқ барҳам берилиши билан боғлиқ.

44-моддага кўра, суд қарори билан тайинланган жазони ижро этиш тартибидан ёхуд қонунда назарда тутилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Болалар меҳнатининг боланинг соғлиғига, хавфсизлигига, жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан тўлақонли ривожланишига хавф солувчи, шу жумладан унинг таълим олишига тўсқинлик қилувчи ҳар қандай шакллари тақиқланади.

Мажбурий меҳнатга конституция даражасида чек қўйилиши аввало ўқув муассасаларидаги таълим сифати яхшиланишига таъсир қилади. Чунки, мавсумий дала ишлари эрта баҳорда пахтани ягона қилишдан кузда уни териб олишгача давом этар, бу даврда ижтимоий соҳа вакиллари, асосан ўқитувчилар даладан бери келмасди. Талабалар ва юқори синф ўқувчиларининг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши оддий ҳолга айланганди. Ҳатто бошланғич синф ўқувчилари ҳам пахта теримига олиб чиқилган. Мавсум пайтида ўтилмаган дарслар эса ўзлаштирилмай қолиб кетаверган.

Мажбурий меҳнатнинг конституция даражасида тақиқланиши иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа ривожланишига, одамларнинг ҳаёт сифати яхшиланишига хизмат қилади. 

Самарқанд вилоят судининг судьяси

НАБИЕВ ОТАБЕК

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон

шаҳар судининг раиси

ОЛТИБОЕВ АБДИХАКИМ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan