Фуқароларга пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳамда пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) амалга оширилади.
Фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита мурожаат қилган тақдирда, масъул ходим ариза берувчи номидан тегишли сўровнома шаклини тўлдиради ва фуқаро тўлдирилган сўровномани тўғрилигини текшириб тасдиқлаб беради. Шундан сўнг, Давлат хизматлари маркази…