2022 йил ноябрь ойнинг бошларида  Дилшод (исмлари ўзгартирилган)нинг қўшниси Ғолиб ака  тўйхонада ўғлига сунат тўй қилди, ўзбекчилик, дастурхонда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Айниқса спиртли ичимликлар турли туман.

Тўйга Дилшод ака укалари билан бориб, қўшнилари Баходир, Мавлон, Фурқат, Жамшид ва Достонлар билан бир стол атрофида ўтириб, овқатланиб, ароқ ичишди. Ароқ хотирани яхшилармикин, у Жамшид билан олдин  бўлган ўзаро келишмовчилиги, яъни  укаси ва унга ҳақоратомуз муносабатда бўлганлиги сабабли ўзаро тортишиб қолганлигини эслади, ўз навбатида тўйда ҳам Жамшид ароқ таъсирида уни ножуя сўзлар билан ҳақорат қилди.

Ғазабдан гезарган Дилшод тўйда кўп ўтирмасдан, жанжални олдини олиш  учун  укаси Акмал, амакилари Ғиёс ва Зоирлар билан уйга қайтди.

Акаси Хуррам эса тўйхонада қолиб, келавермагач, акаси Жамшид билан жанжал қилганлигини эҳтимол қилиб, укаси Акмал билан тўйхонага бориш мақсадида кўчага чиқишганида, Жамшид билан укаси Баходир маст ҳолатда тўйхонадан қайтишаётганлигини кўрди ва кўнгли яна жанжал бўлишини сезиб, уйига кириб кетаётганида,  Жамшид уни  яна ножуя сўзлар билан ҳақорат қилиб бақирди. Жамшиднинг қилиқлари жонидан ўтиб, шу ерда иккаласи ўзаро оғзаки жанжаллашишди. Жамшид унинг кўкрак соҳасига қўлини муштлаб урганида, ўзи ҳам уни дуч келган жойига қўллари билан уриб, оёқлари билан тепа бошлади.

Воқеа жойига Дилшод ва Жамшиднинг қариндошлари йиғилиб, жанжални  олдини олиш ўрнига барчаси бир бирларини дуч келган жойларига қўлларига илинган нарсалар билан уришар эди.

Шу орада Дилшодни кимдир  урганида, зарбдан шу ердан ўтган ариққа йиқилиб тушди ва  жаҳл устида  ерда ётган калтак бўлагини олиб, ариқдан чиққанида, Жамшиднинг акаси Дилмурод рўпарасида турганлигини кўриб, Дилмурод уни урган бўлиши мумкинлигини таҳмин қилиб, қўлидаги калтак билан Дилмуроднинг ўнг оёғига бир марта қаттиқ урди. Дилмурод оғриқдан бақириб, ерга йиқилиб, оёғини ушлаб қолгач,  қўрқиб уни бошқа урмасдан ортига қайтди, қўни қўшнилар уларни ажратишди, ким кимни урганлигини англай ҳам олмасдан қолган эди. Дилшодни турмуш ўртоғи  уйига олиб кирганида,  қўли кесилганлигини кўриб, латта билан боғлаб қўйди. Жанжал натижасида  Дилмурод оёғи синиб,  оғир, ҳаёт учун хавфли бўлган шикаст,   қолганлар эса турли даражада  шикаст олишган эди.

Судда иш ҳолатлари тўлиқ текширилиб, тўпланган далилларга ҳуқуқий баҳо берилди.

Шу билан ароқ ўз мақсадига етишди, бироқ  Дилшод жанжалда айбдор бўлиб қолаверди.

Суд “айбсиз” Дилшодга  жазо тайинлади, ароқ эса яна жазоланмасдан  қолди.

Хулоса Сиздан азиз муштарий.

Жиноят ишлари бўйича

Жомбой туман судининг раиси

Адураззаков Абдусаттор

Жиноят ишлари бўйича

Каттақўрғон шаҳар судининг раиси

Олтибоев Абдихаким

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan