“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

✅ Қарорга кўра, 2023 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши муносабати билан Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

🔰Рамазон ҳайити арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:

▫️ 21 апрель (жума) – Рамазон ҳайити байрами;
▫️ 22 апрель (шанба) – дам олиш куни (шу жумладан,6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун);
▫️ 23 апрель (якшанба) – дам олиш куни;
▫️ 24 апрель (душанба) – иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan