Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-мартдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-45-сон Фармонига асосан, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб,

⏺пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 324 000 сўмдан 347 000 сўмга;

⏺ёшга доир энг кам пенсия миқдори 633 000 сўмдан 677 000 сўмга;

⏺ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори 698 000 сўмдан 747 000 сўмга;

⏺зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 500 000 сўмдан 535 000 сўмга;

⏺иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 500 000 сўмдан 535 000 сўмга;

⏺ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори 500 000 сўмдан 535 000 сўмга;

⏺боқувчисини йўқотганлик пенсия ва нафақасини олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 500 000 сўмдан 535 000 сўмга ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун кўшиб ҳисобланадиган сумма 185 минг сўмдан 198 000 сўмга оширилди.

Каттақўрғон шахар Пенсия жамғармаси фуқароларга хизмат кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси Саттаров Тохир Шавкатович

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan