ОНА ТИЛИМИЗ — МИЛЛАТИМИЗ ҒУРУРИ
Бугун шаҳар Истироҳат боғида Ўзбек тили байрами муносабати билан тадбир ўтказилди. Унда шаҳар ҳокимлиги вакиллари, шоир ва ёзувчилар, жамоатчилик фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Дастлаб, шаҳар ҳокими ўринбосари Ж. Ғаниев шаҳар ҳокимининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Байрамнинг мазмун-моҳияти саҳна чиқишларида ҳам ўз ифодасини топди. Драма театри актёрларининг саҳна кўриниши томошабинларни тилнинг инсон ва жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида мушоҳада юритишга чорлади. Шунингдек, сўзга чиққан ижодкорлар ва профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек тилининг бой имкониятлари, сўз қудрати ҳақида фикр билдирилди.
Ёшлар ижросидаги қўшиқлар тадбирга файз бағишлади. Тадбир якунида сўз мулкининг султони, буюк мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.









