Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда. Яъни Фармонга мувофиқ:

  • ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
  • ногиронлик пенсияси миқдори – 800 минг сўм;
  • ёшга доир нафақа, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга бериладиган нафақа миқдори – 608 минг сўм;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчи оиланинг бир нафар аъзосига 682 минг сўм ва кейинги ҳар бир оила аъзосига 212 минг сўмдан;
  • ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга бериладиган нафақа, 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори миқдори – 800 минг сўм. Президентнинг фармони натижасида 4,5 млн нафар фуқароларнинг пенсия ва нафақалари миқдори кўпаяди.

Каттақўрғон шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бош мутахассиси Б. Суюнов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan