Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 1 сентябрь – жума ҳамда 2-3 сентябрь шанба ва якшанба дам олиш кунига тўғри келмоқда.

Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Каттқўрғон шаҳар бўлими мамлакатимизнинг барча аҳолисини мустақиллигимизнинг 32 йиллиги билан табриклайди!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan