Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган  юртимиз мустақиллигининг 32 йиллиги билан шаҳар аҳлини муборабод этар экан, Каттақўрғоннинг яқин келажакда муҳташам шаҳарга айланиши ҳақида тўхталди. Жумладан, шаҳримизнинг   бир неча баробарга кенгайиши, аҳоли сонини ортиши, шу билан бирга тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида 1,5 минг га ер ажратилаётганлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, СамДУ нинг Каттақўрғон шаҳар филиалида янги ўқув йилидан эътиборан 2000 талаба таҳсил олишини ва шу мақсадда “1- октябрь – Ўстоз ва мураббийлар куни” да 1000 ўринли ўқув биноси ва 500 ўринли талаба ёшлар турар жойи фойдаланишга топширилишини ва бошқа қатор бунёдкорлик ишлари ҳақида тўлқинланиб гапирди

       Ҳамшаҳарларимизни Каттақўрғон шаҳар истироҳат боғида   Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги  муносабати билан ташкил этилган байрам тантаналарида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  артист Илхом Фармонов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Сурайё Қосимова, эл севган хонанда Дилшод Бойхонов ва эстрада хонандалари: Қаҳрамон Умматов, Шохрудий Номозов, Самандар Эргашев, Дурбек Ҳазратовлар ўзларининг шуҳ қўшиқ ва рақслардан иборат дастурлари намойиши  билан ҳушнуд қилмоқда.

Байрам тадбирларини таниқли бошловчи Аҳрор Қўшматов олиб бормоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan