Каттақўрғонлик 2 нафар нуроний “Меҳнат фахрийси” кўкрак-нишони билан тақдирланди

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Васийлик кенгашининг шу йил 27 майдаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, турли соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган пенсия ёшидаги юртдошларимиздан бир гуруҳи “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Улар орасида Каттақўрғон шаҳридан қуйидагилар бор:

  1. Жалилова Дилбар -фармацевтика фахрийси, Каттақўрғон шаҳри. I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан
  2. Хайдаров Асад -халқ таълими фахрийси, Каттақўрғон шаҳри. I даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan