19 июн, душанба куни Зулҳижжа ойининг биринчи кунидир, дея маълум қилди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси. Шунга кўра, бу ойнинг 10-санасидан бошланадиган Қурбон ҳайити байрами милодий 28 июн, чоршанбага тўғри келмоқда. Ўзбекистонликлар кетма-кет бир неча кун дам олади.

Янги ой кўриниши билан, ҳижрий-қамарий тақвим бўйича охирги ой – Зулҳижжа ойи бошланди. Бу ойнинг биринчи куни 19 июн, душанба кунига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси маълум қилди.

Зулҳижжа ойи (“Ҳаж эгаси” деган маънони англатади) – Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой.

Қурбон ҳайити Зулҳижжанинг 10-санасидан бошлаб нишонланади. Бу жорий йилги милодий тақвим бўйича 28 июн, чоршанбага тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилдаги қўшимча дам олиш кунлари бўйича президент фармонида 30 июн (жума) барча учун, 1 июл (шанба) эса олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Бунда, Қурбон ҳайити 29 июнга тўғри келиши тахмин қилинган.

Lex.uz сайтидаги маълумотга кўра, айни пайтда фармонга ўзгартириш киритилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan