Жорий йилнинг 6 апрел куни Каттақўрғон шаҳрида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг моҳияти, унга киритилган янги нормаларнинг аҳамияти ҳамда референдум ўтказишнинг асосий қоидаларини тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди. Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Самарқанд вилояти хокими ўринбосари ҳамда Каттақўрғон шаҳри ва тумани, Нарпай, Пахтачи туманлари Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари ҳам иштирок этдилар.

Тадбирни Каттақўрғон шаҳар ҳокими, сенатор Гавҳар Алимова очиб, илк сўзни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўхташев Шерзод Азимовичга берди.

Шерзод Тўхташев Конституция мамлакатимизнинг Бош ҳуқуқий ҳужжати, ҳаётимизнинг мезони эканлиги ҳамда жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, одамларнинг кундалик ҳаёти Бош Қомусимизда белгиланган меъёрлар, нормалар билан чамбарчас боғлиқлиги ҳақида сўз юритди. Шунингдек, мамлакатда демократик тамойиллар қарор топганлигининг муҳим хусусиятларидан бири жамиятда кўппартиявийлик тизимининг мавжудлиги билан ўлчаниши ва бу тамойил, энг аввало, конституциямизда мустаҳкамланганлиги, сиёсий партиялар конституцияда белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, мамлакат тараққиётида фаол иштирок этиши, жамиятни янада ривожлантириш учун ўз дастурий ғояларидан келиб чиқиб, муқобил таклифлар бериши, янада ташаббускор бўлиши, шу билан бирга фуқаролик жамиятини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини таъминлашга хизмат қилажаклиги тўғрисида гапирди.

Шундан сўнг Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери Исмоилов Нуриддин Мўйдинхоновичга берди. Нотиқ маҳаллий кенгаш депутатлари ва семинарга таклиф этилганларга Конституциямизга киритилаётган ўзгаришлар ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тўлиқ ва атрофлича маълумот берди.

Кейинги сўзни олган Қонунчилик палатаси депутати Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгаши депутати Исмат Санаев  ўз сўзида янгиланаётган Конституцияга жуда кўп оддий инсонлар томонидан киритилган таклифлар жой олганлигини айтиб, бу муҳим ҳужжатнинг чинакам ижодкори халқ эканлигини таъкидлади.

Семинар якунида Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов сўз олиб,  мамлакатимизда амалга оширилаётган Конституциявий ислохотларни тўлиқ кўллаб-қувватлаган ҳолда, Конституциявий қонун лойиҳасининг юртимиз тарихида илк бор референдум орқали халқ томонидан қабул қилинаётганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Шу билан семинар ўз ишини якунлади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan