Каттақўрғон кўчалари ва шаҳарга биринчи поезд кириб келиши.

1884 йилда шаҳарда 4.2 километр узунликдаги 9 та кўча бўлиб, улар керZZосинли фонарлар билан ёритилган. Барча кўчалар атрофида манзарали дарахтлар ва гул қўчатлари ўтқазилган.

🔱 1869 йилда полиция маҳкамаси, 1871 йилда суд идораси ташкил топган. Шу йили (ҳозирги 3-мактаб ўрнида) рус православ черкови биноси қурилади. 1879 йилда шаҳар атрофи ўралган девор бузилиб ташланади.

📙 1886 йил охирида Зарафшон округи Самарқанд вилоятига айлантирилиб,1887 йил бошида вилоят таркибига Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах ва Хўжанд уездлари киритилади. 1888 йил почта хизмати иш бошлайди. Шу йили 1 май, шанба куни Каттақўрғонга биринчи поезд кириб келади.

Давоми бор…

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan