Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг ўринбосари А.Икромов маърузаси тингланди. Анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси ходимлари, Республиканинг нуфузли газеталари таҳририяти масъуллари, маданият ходимлари, Ички ишлар органлари фахрийлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирок этдилар.
Анжуманда ҳамкор ташкилотлар ва Ички ишлар органлари ўртасида меморандум имзоланди.
Каттақўрғон шаҳар ИИБ ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, «Каттақўрғон тонги» газетаси таҳририяти, Каттақўрғон шаҳар маданият бўлими, бош имом хатиб ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан меморандум имзоланди. «Маънавият ойлиги» доирасида Каттақўрғон шаҳар ИИБ маъмурий биносида китоб ярмаркаси ташкил этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan