Бугун Маъруфжон Зайниддинов ва Севинч Даминованинг ҳаётидаги унутилмас кун. Улар янги ҳаёт сари қадам қўйдилар. Каттақўрғон шаҳри 9 -умумтаълим мактабидаги 180-сайлов участкасига кириб келган келин-куёвнинг қувончлари икки карра бўлди.
-Мен бугун ҳаётимиздаги энг бахтли кунимиз мана шундай тарихий кунга, халқимизнинг ҳаётида муҳим бўлган санага тўғри келганидан ва биз оиламиз билан ушбу жараёнда иштирок этиб келажагимиз, оиламизнинг мустаҳкамлиги учун овоз берганимиздан мамнунмиз дейди,- куёв Маъруф Зайниддинов. Қолаверса, Севинч Даминова бугун биринчи марта овоз бериш жараёнида иштирок этмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan