Бугун 1-сектор ҳудудида жойлашган “Дамариқ” маҳалласида белгиланган режа асосидаги навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Унда шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Т.Хамидов ҳамда тегишли идора ташиклотлар вакиллари иштирок этдилар.
Қабул давомида ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 10 дан ортиқ фуқаронинг мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг асосий қисмини ичимлик суви, газ ва электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ташкил этди.
Аҳоли мурожаатлари тингланиб, уларни қонун доирасида ижросини таъминлаш чоралари кўрилди.
Гулшод ЭРГАШЕВА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan