Усмон Носир (1912–1944) — 20-аср ўзбек шеъриятига чақмоқдек кириб келган ва яшиндек қисқа ижодий умр кечирган шоир. Усмон Носир 1912-йилнинг 13-ноябрида Наманганда туғилди. Отасидан етим қолган Усмон Носир Қўқондаги болалар уйида тарбияланади. Истеъдодли ўспирин у ерда рус ва жаҳон адабиётининг сара намуналари билан танишади. Интернатни битиргач, 1931-йилдан Самарқанддаги Ўзбекистон давлат университети (ЎзДУ) нинг филология факултетида ўқиди.

Болалигидан шеърлар ёза бошлаган Усмон Носир бадиий ижод билан бор йўғи ўн беш йилгина, яъни қамоққа олингунча астойдил шуғулланди. Шу фурсатда ўзининг қанчалик нодир истеъдодга эга эканлигини яққол кўрсатди. Ёш шоирнинг „Қуёш билан суҳбат“ (1932), „Сафарбар сатрлар“ (1932), „Тракторобод“ (1934), „Юрак“ (1935), „Меҳрим“ (1935) каби шеърий тўпламлари ҳамда „Норбўта“ (1932) ва „Нахшон“ (1935) каби достонлари ва „Атлас“, „Зафар“, „Сўнгги кун“, „Душман“ каби драмалари босилди. Усмон Носир 1937-йилнинг 14-июлида „халқ душмани“ сифатида қамоққа олинди ва ТошкентМагаданКемерово турмаларида ётди. Қамоқда инсон боласи чидаши мумкин бўлмайдиган қийноқларга дучор бўлган шоир 1944-йилда Кемеровода ҳалок бўлди. Усмон Носир ўзбек шеъриятига янги оҳанг, янги руҳ, янги образлар олиб кирди. У шеърларида алангали туйғуларини жиловламас, дилида кечаётган туғёнларни сусайтирмас, инсон руҳий дунёсини пўртаналар ичида кўрсатардиEDIT

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan