Бугун юртимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, туб янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари албатта Президентимиз таъкидлаганларидек халқни рози қилиш, инсон манфаатлари олий ўринга қўйилган фуқаролик жамиятини ташкил этишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Булар албатта ҳар бир инсонда эртанги кунга бўлган ишончни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки бугун халқнинг ҳаётдан рози бўлиб яшаш омилларидан бири улар билан мулоқот орқали муаммоларини ва мурожаатларини ўрганиш билан боғлиқ. Бунда албатта давлат идораларининг жойларга бориб аҳоли билан ўтказаётган сайёр қабулларнинг аҳамияти катта бўлмоқда.

Бугун шаҳримизда ҳам ана шундай қабуллардан бири бўлиб ўтди. 

Шаҳар истироҳат боғида Каттақўрғон шаҳар ҳамда Нарпай, Пахтачи ва Каттақўрғон тумани фуқаролари иштирокида бўлиб ўтган қабулда вазирликлар,, давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар мутасаддилари, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги ва секторлар раҳбарлари қатнашдилар. 

Қабулда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар, аҳоли мурожаатларини ижобий, қонуний ҳал этилиши юзасидан белгиланган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди. 

Фуқаролардан тушган мурожаатлар тегишлилиги бўйича мутасаддилар томонидан ҳар томонлама таҳлил қилиниб, айримлари жойида ҳал этилган бўлса муддат ва қўшимча ўрганишлар талаб қиладиган мурожаатларни ҳам ўрганиш ва ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.

-Бугун қабулга иш масаласида мурожаат қилдим. Хурсандман, мурожаатим ижобий ҳал этиладиган бўлди. Шаҳримиздаги 19 мактабгача таълим ташкилотига ёрдамчи тарбиячи сифатида ишга жойлашадиган бўлдим. Албатта бунинг учун миннатдорчилик билдираман дейди, – “Оқ олтин” маҳалласида яшовчи Бахора Нарзуллаева.  

Албатта мурожаати ҳал бўлган мана шундай фуқароларнинг миннатдорчиликларини кўплаб келтиришимиз мумкин.

Муҳими бугун кўплаб фуқароларнинг мурожаатлари мана шундай ижобий ҳал этилди. 

Ҳар бир мурожаат ортида инсон, эл-юртимиз ҳаётига оид муаммо-масала ётади. Буларнинг ҳал этилиши эса юртимизда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнини тезлаштириши, халқ фаровонлигини ошириш билан бирга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга хизмат қилади.

Хилола ЭРГАШЕВА

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan