Суд ва маҳалла ҳамкорлиги: қонун устуворлиги ва профилактикага эътибор
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан “Дамариқ” маҳалласида қонун устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда суд раиси ва ходимлари, прокуратура масъул ходими, маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбати давомида “Одил судлов – 2030” стратегияси, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-1151 ва ЎРҚ-1155-сон қонунларининг мазмун-моҳияти, уларда белгиланган муҳим янгиликлар ва амалиётдаги аҳамияти юзасидан тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар билан мазкур ҳужжатларнинг фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни муҳокама қилинди.



Тадбир доирасида сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди.
Суд мажлисида гиёҳвандлик воситалари таркибига кирувчи ўсимликни қонунга хилоф равишда экиб етиштириш билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилиб, шахснинг қилмишига ҳуқуқий баҳо берилди.
Сайёр суд мажлисининг маҳаллада ўтказилиши фуқароларнинг суд жараёнларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтириш ҳамда ҳар бир қилмиш учун қонун олдида жавобгарлик мавжудлигини кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилади.
Суд ва маҳалла ҳамкорлиги — ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, адолат ва қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омилидир.









